Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент ш, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 6-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 94) 802-77-77

sales@petrochem.uz

img

Қадоғи: 1 L

Бўғинларни қисқартирувчи ўғит

Кафолатланган таркиби:

Азот (N) – 4 %

Карбамид азоти (N H 2-N) – 4 %

Сувда эрувчан фосфор пентаоксиди (P2O5) – 14 %

EKO ABS асосан экинларнинг бўғинлари ўсиб кетишига сабаб бўлувчи омиллар, яъни иссиқ ҳаво шароитида суғориш ва ўғитлаш етишмаслиги туфайли ўсимликнинг пояси узун ва заиф бўлиб қолади ва шундай ҳолатларида қўлланилади. Ўз навбатида, EKO ABS ҳужайра бўлинишига ёрдам беради ва шу билан ўсимликнинг илдиз тизимини янада ривожланишига кўмаклашади. EKO ABS мавсумда бир марта қўлланилади. Қишда бу ўғит қўлланилмайди. Асосан ёзда иссиқ вақтларда қўлланилади.

EKO ABS асосан помидор, бодринг, тарвуз, қовун, бақлажон, қалампир, ғўза, узум, қовоқ ва қулупнайда қўлланилади.

Экинларда бактериал касалликларга нисбатан иммунитетни бақувват килади. Натижада бактериал касалликларга кимёвий ишловни камайтиради.

Таъсир доираси ва сарф меъёрлари:

Экин тури

10 литр сувда барг орқали

1 гектарга сарф томчилаб сугориш оркали

Қўллаш вақти ва усуллари

Пахта

10 мл

2 литр

3 этапдан бирида қўлланилади:

1. Биринчи гуллаш даврида 2 литр гектарига томчилатиб суғориш

2. Кўсак бошланиши даврида 2 литр гектарига томчилатиб суғориш

3. Кўсак ушлаганда 2 литр гектарига томчилатиб суғориш орқали

Помидор

10 мл

4 литр

2чи гулдан кейин факат 1 марта

Бодринг

10 мл

3-4 литр

2чи гулдан кейин факат 1 марта

Қовун

10 мл

3-4 литр

2чи гулдан кейин факат 1 марта

Тарвуз

10 мл

4-5 литр

Палак 50-60 см бўлганда 1 марта

Узум

10 мл

3 литр

Новдалари 3-5 см бўлганда 15 кун оралатиб 2 марта

Булғор қалампир ва бақлажон

10 мл

3-4 литр

2чи гулдан кейин факат 1 марта

Изох:

Ўғитларнинг сарф меъёри – Экинларнинг тури, ёши ва ўғитга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда қўллаш тавсия этилади.