Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент ш, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 6-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 94) 802-77-77

sales@petrochem.uz

img

Қадоғи: 1 кг

Марганец ўғити

Таркиби:

Марганец (Mn) (100% сувда эрувчи) – 15%.

Марганец моддаси ўсимлик талаб қиладиган энг муҳим озуқалардан бири ҳисобланади.

Афзалликлари:

• Фотосинтез жараёнини яхшилайди ва хлорофил шаклланишида иштирок этади
• Ўсимликларда хужайралар ривожланишини жадаллаштиради
• Фосфор билан биргаликда мевалар яхши ранг олишига ёрдам беради
• Марганец етишмовчилигида ўсимлик барглар юзасида сариқ доғлар пайдо бўлади
• Марганец етишмовчилиги эрта баҳорнинг намгарчилик юқори об-ҳаво шароитларида намоён бўлади, тупроқ pH юқори шароитларда кўп учрайди

Эслатма: Ҳар қандай пестицид ва ўғитлар билан бирга қўлласа бўлади! Қўллашдан аввал Агроном билан маслаҳат қилинг!

Таъсир доираси ва сарф меъёрлари:

Экин тури

10 литр сувда барг орқали

1 гектар учун барг орқали кг/га

Қўллаш вақти ва усуллари

Ғалла

10-15 гр

0,3

Буғдойнинг ўсув даврида

Ғўза

10-15 гр

0,3

Вегетация даври бошида 1 марта, кўсак шаклланиш даврида яна 1 марта *томчилатиб суғоришда 1 гектарга 3-5 кг

Сабзавот

10-15 гр

0,3

Ўсимлик бўйи 10-15 см бўлганда ҳар 20 кунда жами 2 марта

Мевалар

20-25 гр

1-1,2

Гулини тўкиб хосил тугиш даврида жами 2 марта *томчилатиб суғоришда 1 гектарга 3-5 кг

Шоли

10-15 гр

0,3

Бошоқ шаклланиш даврида

Помидор

10-15 гр

0,3

Экин экилган кундан 20 кун ўтказиб

Иссиқхона

10-15 гр

0,3

Кўчат экилганидан кейин 10 кун ўтказиб 1 марта, гуллаш давридан аввал ва кейин 1 мартадан *томчилатиб суғоришда 1 гектарга 2 кг