Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент ш, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 6-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 94) 802-77-77

sales@petrochem.uz

img

Сиғими: 1 л

Ўсимликлар учун муҳим бўлган Азот, Кальций, Магний ва микроэелементлари бўлган суюқ ўғит.

Таркиби

Кальций 15%+Магний 3%, Микроэлементлар – Мис, рух, темир, марганец, бор,
молибден (EDTACu,Fe,Mn,Zn,B,Mo) хелатланган

Афзалликлари

• Кальций ўсимликларда хужайра девори ва тўқималарини мустахкамлайди. Бу эса ўсимликни совуқ уриши ва бошқа зарарланишлардан ҳимоя қилади. Ўсимликни яхши ўсиши, барглари буралиб оч яшил рангга киришини олдини олади.
• Кальций меваларнинг пишиб етилиши билан унинг сақлаш даврида чириб кетишини олдини олади
• Магний етишмаслиги натижасида ўсимлик барг томирлари ораси оқариб, барглар олачипор бўлиб қолади. Ёш барглар буришади, мўрт, осон синувчан бўлиб сўнгра қуриб тўкилади. Ўсимликларнинг гуллаш жараёни бузилади ва озиқ моддалари сингиши секинлашади.
• CalMag ўсимликларда мўл ҳосил олишни ва меваларни узоқ вақт бузилмасдан сақланишини таъминлайди.

Таъсир доираси ва сарф меъёрлари

Экин тури 10 литр сувда барг орқали 1 гектар учун барг орқали Қўллаш вақти ва усуллари
Ғўза 20-30 мл 0,5-1,0 л Дастлабки шоналашдан сўнг ва 15 кунда 1 мартадан
Ток 20-30 мл 0,5-1,0 л Гуллашдан олдин ва мева шаклланиши бошида 1 марта
Шоли 20-30 мл 0,5-1,0 л Туплаш даврида 1 марта ва ҳар ойда 1 мартадан
Мевали дарахтлар 30-40 мл 0,5-1,5 л Новда чиқариш давридан бошлаб 2 хафтада 1 марта
Олма 30-40 мл 0,5-1,5 л Гуллагандан сўнг хафтада 1 марта
Помидор 30-40 мл 0,5-1,5 л Ўсиш даврида 2 хафтада 1 марта
Қовун-Тарвуз 30-40 мл 0,5-1,5 л Гуллашдан аввал ва гуллашдан сўнг 2 хафтада 1 марта
Иссиқхона экинлари 30-40 мл 0,5-1,5 л Ўсиш даврида 2 хафтада 1 марта
Сабзавотлар 20-30 мл 0,5-1,0 л Ўсув даврида