Манзилимиз:
Ўзбекистон, Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 12-уй Мўлжал: "QUSHBEGI PLAZA" мехмонхона рўпарасида.
Трибенурон – метил 37.5% (375 г/кг) + Тифенсульфурон – метил 37.5% (375 г/кг)
Ушбу гербицид кузги ва баҳорги буғдойда бир йиллик ва кўп йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши самарали қўлланилади. Жумладан, Мойчечак, Жағ-жағ, Отқулоқ, Шўра, Салатўт, Чумчуқтили, Мойчечак, Сассиқпоя, Олабўта, Қизилтасма, Лолақизғалдоқ, Аччиқўт, Аччиқмия, Бангидевона ва Исмалоқ каби 50 турдан ортиқ бегона ўтларга қарши тавсия қилинади. Тежамкор гербицид бўлиб, уни қўллагандан сўнг, 2-3 соат ўтиб ёмғир ёғса ҳам самараси йўқолмайди
Гербицид экиннинг 2-3 барг пайдо бўлган даврдан бошлаб то найчалаш даврига қадар қўллаш мумкин. Ўсимлик ва ҳосил учун хавфсиз тупроқда сақланиш муддатининг кам бўлганлиги сабабли резистентликнинг пайдо бўлишини олдини олади, яъни ерга тушгач тез парчаланиб кетади, такрорий экинларга таъсир қилмайди.
Тавсия: VINSTAR PLUS 75% гербициди билан бирга EKO SLIWETT (10л сувга 5-10мл) ёки MAGNIT (10л сувга 10мл) сирт фаол модда қўшиб қўллаш тавсия этилади.
Экин тури |
Бегона ўтлар тури |
Сарф меъёри гр/гектар |
Қўллаш вақти ва усуллари |
Буғдой |
Бир йиллик ва кўп йиллик икки паллали бегона ўтлар |
30 |
Буғдой униб чиққандан сўнг, бегона ўтларнинг бошланғич ўсиш даврида қўлланилади |