Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент ш, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 6-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 94) 802-77-77

sales@petrochem.uz

img

Қадоғи: 100 гр

МАККАЖЎХОРИДА БИР ЙИЛЛИК ВА КЎП ЙИЛЛИК БОШОҚЛИ ВА БАЪЗИ БИР ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ – ГЕРБИЦИД

Таъсир қилувчи моддаси: Римсульфурон 25%


Таъсир этиш механизми: Тизимли


Препарат шакли: Қуруқ оқувчи суспензия


Заҳарлилик даражаси: 3-синф


Қўлланилиши:

Маккажўхори ўсув даврида камида 2-3 чинбарг чиқарганда бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва баъзи бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши курашишда қўлланилади. Бунда ҳаво ҳарорати 20-30°C оралиқда қўлланилса самараси яхши бўлади. Препаратни махсус сирт фаол модда EKO SLIWETT ҳар 10 литр сувга 5-7 мл ҳисобида бирга қўлланилади. Препарат самараси ишловдан 5-7 кун ўтиб кўрина бошлайди. VINTUS 25% гербициди беда экинидаги зарпечакка ҳам қарши самарали. Бунда ҳар 10 литр сувга 6 гр дан қўлланилади.

Тавсия:

Ушбу гербицидга сирт фаол моддалар (клей)ни қўшиб бериш тавсия қилинади. Жумладан EKO SLIWETT гектарига 0,15-0,2 л қўшиб қўлланилади.

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби:

Экин тури

Бегона ўтлар тури

1 гектар учун барг орқали гр/га

Қўллаш вақти ва усуллари

Маккажўхори

Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва баъзи бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши

70

Бегона ўтлар 10-15 см ўсганда. Экиннинг 2-3 баргидан то 5 барггача даврида

Помидор

Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва баъзи бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши

70-100

Экин 3-5 барг чиқарганда, бир йиллик бошоқлиларни туплаш даврида, кўп йиллик ўтларни бўйи 15-20 см бўлганда сирт фаол модда қўшиб пуркалади.