Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 12-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 77) 255-00-04

sales@petrochem.uz

img

Қадоғи: 1кг

Таъсир қилувчи моддаси:

Фосэтил алюминия 80% (800г/кг)

Олмада бактериал куйиш ва Шафтолида барг бужмалоқланиши ва клястероспориозга қарши кенг самарали - Фунгицид

Қўлланилиши:

Ушбу препарат юқори самара берувчи фунгицид бўлиб, қўлланилгандан кейин касалликларни узоқ вақт назорат қилади. Олмадаги замбуруғли касалликларга, бактериал куйиш ва қўнғир доғланиш, Шафтолида барг бужмалоқланиши клястероспориоз касаллигига қарши юқори самарали фунгицид.

Препарат қўлланилгандан сўнг ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишига зарарли таъсир этмайди, касалликни ҳам олдини олади ҳам даволайди. Препарат қўлланилгандан сўнг тез муддатда ичига таъсир эта бошлайди ва 10-15 кунгача таъсир кучини сақлаб қолади.

  • Препаратнинг афзаллиги тизимли фунгицид эканлигида
  • Томчилаб суғоришда ва барг орқали суспензия шаклида қўлласа ҳам бўлади
  • Ўсимликларни замбуруғларга қарши иммун тизимини кучайтиради
  • Препарат экинларда переноспороз, бактериоз, илдиз чириши, қора сон касалликларига ҳам самарали курашади



Экин тури

Касаллик тури

Сарф меъёри

10 литр сувга

Сарф меъёри кг/гектар

Қўллаш вақти ва усуллари

Олма

Бактериал куйиш

25-40 гр

1,5-3

Гуллаш ёки мева тугиш даврида

Нок

Бактериал куйиш

40 гр

1,5-3

Касаллик бошланиши билан ёки профилактик ишлов бериш орқали

Шафтоли

барг бужмалоқланиши, клястероспориоз

25-40 гр

1,5-3

Касаллик бошланиши билан ёки кузда баргларнинг тўкилиши ва баҳорда куртак очилишидан аввал

Қовун

Переноспороз

20 гр

0,4-0,6

Касаллик бошланиши билан ёки профилактик ишлов бериш орқали

Ток

Оидиум, милдью

20-30 гр

1-2

Касаллик бошланиши билан ёки профилактик ишлов бериш орқали