Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент ш, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 6-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 94) 802-77-77

sales@petrochem.uz

Ғўза оққаноти ва унга қарши кураш чоралари

Ғўза оққанотининг зарари оқибатида пахта, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари хосилининг 30-40%дан кўпроқ қисми нобуд бўлади хамда пахта толасининг сифати пасаяди. Ушбу зараркунанда ғўза баргларининг остки қисмига ўрнашиб, барг тўқимларидан озиқланади, шу жойнинг ўзида тухум қўяди ва кўпаяди.

Кураш чоралари:

Биологик усул: энкарзия энтомофагини зараркунанданинг сонига қараб 1:10, 1:20 нисбатларда 10х10м схемада тарқатиш. Олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларидан 1,0-1,20 нисбатларида 10 кун оралатиб 2 марта чиқарилади.

Кимёвий усул: Ушбу зараркунанданинг ғўзага хавфи бўлган майдонларда юқори сифатли VIOSPILAN 20% (0,3л/га), VILUCHO 35% (0,1-0,15л/га), VINFOS 75% (0,3-0,35л/га) инсектоакарицидларини қўллаш тавсия этилади.