Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент ш, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 6-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 94) 802-77-77

sales@petrochem.uz

Компаниямиз ҳақида

Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

«PETROCHEM AGRO» компанияси 2016-йилда ташкил топган бўлиб, ушбу қисқа вақт ичида Республикамиздаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқон ва фермер ҳўжаликлари, иссиқхона эгалари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитлар савдоси билан шуғилланувчи дўкончилар ҳамда кластерларга ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган юқори самарали кимёвий воситалар ва сифатли ўғитлар билан таъминлашда кенг қамровли фаолият юритиб келмоқда. Компаниямиз Республикамиз худудига Хитой, Туркия ва Украина каби давлатлардаги кўп йиллик салмоқли тажрибага эга катта компаниялардан ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда фойдаланиладиган юқори самарали агро кимёвий воситаларни ҳамда ўсимликларни ривожланишида қўлланиладиган турли сифатли ва ҳамёнбоп ўғитларни етказиб бериш бўйича фаолият олиб бормоқда.

Компаниямиз раҳбарияти, ишчи ходимлари, мижозлари ва эллик ҳамкорларимиз билан биргаликда маҳсулотларимизнинг юқори сифатини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш ва самарали ривожланишида энг керакли маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича тинмай изланишлар олиб бормоқдалар. Мақсадимиз юқори сифат, ўзаро ишонч ва самимий ҳамкорликдир.

Ҳозирги кунга келиб компаниямиз таклиф қилаётган маҳсулотлар сони 50 дан ортиқдир. Келаси йилларда маҳсулотларимизга янги турдаги ўғитлар ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қўшилиши кутилмоқда.