NEMATOD 15%
Қадоғи: 1 л
Таъсир қилувчи моддаси: Фостиазат 15%
Таъсир этиш механизми: Ошқозон ичак ва сирт (контакт)
Препарат шакли: Эмульсия концентрати
Заҳарлилик даражаси: 2-синф
Қадоғи: 1 л
Қўлланилиши:
Кўчат экишдан 3-5 кун аввал тупроққа ёки кўчатлар экилгандан кейин 1 ой муддат ичида томчилатиб суғориш орқали 1 гектар майдон учун 10 литр ҳисобида суғориб олинади. NEMATOD 15% препаратидан агар оз миқдорда қўллаш керак бўлса 5-7 мл 10 литр сувга қўшилиб қўлланилади.
Афзалликлари:
• Препарат ҳар қандай тупроқ структураси ва экин турида зараркунанда нематодаларга қарши самарали қўлланилади
• Тупроқда зараркунандалардан энг узоқ муддатларда ҳимоясини сақлайди
• Зараркунанда симқуртларга ҳам самарали қўлланилади
• Тупроқда тамаки вирусини тарқалишини камайтиради
Тавсия:
Бўртма нематодаларга қарши курашишда NEMATOD 15% препаратига EKO ROOT ёки ROOT LEGEND ўғитидан қўшиб қўллаш тавсия этилади. Кўзланган мақсад нематодадан зарарланган илдизларни қайта ривожлантириш ёки нематодаларга қарши илдиз тизимини барқарорлаштириш. Бунда EKO ROOT иссиқхоналарда гектарига 10-15 литр ёки ROOT LEGEND гектарига 1-3 кг ҳисобида қўшиб қўлланилади.
Таъсир доираси ва сарф меъёрлари:
|
Экин тури |
Зараркунанда тури |
Томчилатиб суғоришдан л/гектар |
Қўллаш вақти ва усуллари |
|
Иссиқхона |
Нематода ва илдиз қурти |
10 |
Кўчат экишдан 3-5 кун аввал тупроққа ёки кўчатлар экилгандан кейин 1 ой муддат ичида томчилатиб суғориш орқали 1 гектар майдон учун 10 литр ҳисобида суғориб олинади |

