VISERA 80%
Қадоғи: 5 л, 20 л
Таъсир қилувчи моддаси: Олтингугурт моддаси (SO₃) 80%
Таъсир этиш механизми: Сирт (контакт)
Препарат шакли: Суюқ
Заҳарлилик даражаси: 3-синф
Қўлланилиши:
Экинларда юзага келадиган касалликлар ва каналарга қарши текканда таъсир этувчи кенг доирали препарат. Препарат токда ун-шудринг, оидиум, каналар олма ва нокда парша каби муаммоларга ечим бўлади. Олтингугурт моддаси зараркунанда ва замбуруғлар учун заҳарли ҳисобланади. Таъсир кучи давомий
Афзалликлари:
Юқори биологик самара, ишончли ҳимоя
Сувда тез эрувчан
Резистентлик келтириб чиқармайди
Ҳам фунгицид, ҳам акарицид
Тавсия:
Ушбу препаратга сирт фаол моддалар (клей)ни қўшиб бериш тавсия қилинади. Жумладан EKO SLIWETT гектарига 0,15-0,2 л қўшиб қўлланилади. Препаратни ҳарорат 28°C дан ошмаган ҳолатда ишлов берилади!
Таъсир доираси ва сарф меъёрлари:
| Экин тури | Зарар тури | 1 гектар учун барг орқали л/га | Қўллаш вақти ва усуллари |
| Ғўза | Ўргимчаккана | 2 | Касаллик ва зараркунанда бошланиши билан ёки профилактик ишлов бериш орқали |
| Нок | Ун-шудринг, Парша, Ўргимчаккана | 3-4 | Касаллик ва зараркунанда бошланиши билан ёки профилактик ишлов бериш орқали |
| Шафтоли | Ун-шудринг | 3-4 | Касаллик ва зараркунанда бошланиши билан ёки профилактик ишлов бериш орқали |
| Ток (узум) | Оидиум, милдью, ток канаси | 2-4 | Касаллик ва зараркунанда бошланиши билан ёки профилактик ишлов бериш орқали |

