Манзилимиз:
Ўзбекистон, Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 12-уй Мўлжал: "QUSHBEGI PLAZA" мехмонхона рўпарасида.
Таъсир қилувчи моддаси: Клетодим 24%
Таъсир этиш механизми: тизимли
Препарат шакли: Эмульсия консентрат
Заҳарлилик даражаси: 3-синф
Ғўза, картошка, пиёз, помидор ва кунгабоқар экинлардаги бошоқли бегона ўтларга қарши экинлар униб чиққандан сўнг қўлланиладиган самарали гербицид. Бегона ўтларни 40 дан ортиқ турини юқори самарадорликда назорат қилади. Ишлов берилгандан сўнг 1-2 кундан ўтиб бегона ўтларнинг ўсиш жараёни тўхтайди. 3-7 кундан сўнг баргларнинг ранги қизаради, ўсув нуқтаси қурий бошлайди, 7-12 кундан сўнг бегона ўтлар тўлиқ қурийди.
Пиёзда бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши ва ғўзада бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши қўлланилади. Vi SELEKT 24% бошқа гербицидлардан фарқли об ҳавога кам таъсирчан.
Ишлов бeриш вақтида тупроқдаги намлик 70-80% бўлишини таъминлаш, агар тупроқда намлик етарли бўлмаса, ишловдан кeйин суғоришни ташкил этиш тавсия этилади.
Ушбу гербицидга сирт фаол моддалар (клей)ни қўшиб бериш тавсия қилинади. Жумладан EKO SLIWETT гектарига 0,15-0,2 л қўшиб қўлланилади.
Экин тури |
Бегона ўтлар тури |
1 гектар учун барг орқали л/га |
Қўллаш вақти ва усуллари |
Ғўза |
Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши |
1 |
Бегона ўтларнинг бўйи 10-20 см бўлганда EKO SLIWETT сирт фаол моддаси билан биргаликда пуркалади. |
Пиёз |
Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши |
0,25-0,5 |
Бегона ўтларнинг бўйи 10-20 см бўлганда EKO SLIWETT сирт фаол моддаси билан биргаликда пуркалади. |