Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 12-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 77) 255-00-04

sales@petrochem.uz

Ғўза сўрувчи зараркунанда: Ўргимчаккана

Бу ғўзанинг ашаддий ва доимий зараркунандаси ҳисобланиб, пахта ўстирилаётган зоналарда кенг тарқалган ҳаммаҳўр зараркунандадир. Кананинг ёзги авлодлари 8-12 кунда, майда 15-20 кун, апрелда 25-30 кунда бир авлоди ривожланади. Йил давомида 4-20 авлоди ривожланиб шундан 3-12 таси ғўзада ўтади. Ривожланиш вақтида уларнинг 40% ва ундан кўпроғи табиий равишда қирилиб кетади. Урғочиси ўрта толали ғўза навларида 100-160 тагача тухум қўйиб 30-40 кун яшайди. Ингичка толали пахтада 40-50 та тухум қўйиб, 10-15 кун яшайди, бегона ўтларда 30 тагача қўяди, 10 кундан кўпроқ яшайди.

Кураш чоралари:

Ғўзадаги ўргимчакканага қарши курашишда компаниямиз томонидан юқори сифатли инсектоакарицидлар: KORATEK PLYUS 10%, VIRTUMEK 3.6%, VINFOS75%, VISPIROMEKTIM , VIPROKLEM воситалари тавсия этилиб, самаоали натижаларга эришилмоқда. Қуйида уларнинг сарф меъёрлари ва қўллаш мавсумлари жадвалда кўрсатилган.