Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

  • Тошкент, Яккасарой тумани, Кушбеги кўчаси, 12-уй
  • ЎЗ / РУ / EN

(+998 95) 515-00-70

(+998 77) 255-00-04

sales@petrochem.uz

Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

«PETROCHEM AGRO» компанияси 2016-йилда ташкил этилган бўлиб, қисқа вақт ичида Республика миқёсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари, боғбонлар, иссиқхона эгалари ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар ва уруғлар савдоси билан шуғулланувчи ихтисослашган дўконларни замонавий ва юқори самарали агрокимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш йўналишида кенг қамровли фаолият юритиб келмоқда.

Компаниямиз Хитой, Туркия, Россия, Украина ва Беларуссия каби давлатларда кўп йиллик салмоқли тажрибага эга бўлган йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилади. Ушбу ҳамкорлик доирасида ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган юқори самарали гербицидлар, инсектицид ва акарицидлар, фунгицидлар, шунингдек ўсимликларнинг соғлом ўсиши ва ривожланишини таъминловчи стимуляторлар, минерал ва органик ўғитлар Республика ҳудудига етказиб берилмоқда.

«PETROCHEM AGRO» компанияси раҳбарияти, ишчи-ходимлари, мижозлари ва ҳамкорлари билан биргаликда маҳсулотлар сифати устидан доимий назорат олиб боради, янгиликлар устида ишлайди ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорликни оширишга хизмат қиладиган энг долзарб ечимларни таклиф этишга интилади. Компания фаолиятининг асосий тамойиллари — юқори сифат, қишлоқ хўжалигидаги долзарб муаммоларга инновацион ечимлар, ўзаро қадриятлар асосидаги ишонч, барқарорлик ва узоқ муддатли ҳамкорликдир.

Деҳқон ва фермерларга янада яқин бўлиш мақсадида компаниямиз Республика ҳудудининг деярли барча ҳудудларида ўз филиаллари ва дилерлик тармоғини шакллантирган. Хусусан, Фарғона водийсидаги Давлатобод тумани, Сурхондарё вилояти Денов тумани, Хоразм вилояти Гурлан тумани, Самарқанд вилояти Жонбой тумани, Жиззах вилояти шаҳар маркази, Навоий вилояти Кармана тумани, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри каби ҳудудларда филиал ва дилерлар фаолият юритади. Шунингдек, айрим ҳудудларда йирик ҳамкор дўконлар орқали мижозларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Бугунги кунда «PETROCHEM AGRO» томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар ассортименти 110 турдан ортиқни ташкил этади. Улар қаторига гербицидлар, инсектицид ва акарицидлар, фунгицидлар, ўсимлик ўсишини рағбатлантирувчи стимуляторлар, минерал ва органик ўғитлар, махсус геллар ҳамда уруғлар киради. Бугунги кунга қадар маҳсулотларимиз орқали Республика бўйлаб 200 дан ортиқ ихтисослашган дўконлар ҳамда бир неча минг фермер ва деҳқон хўжаликларининг эҳтиёжлари қондириб келинмоқда.

service
service
service