Манзилимиз:
Ўзбекистон, Тошкент 100146, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 136.
Мўлжал: "ЖОМИЙ" бозор.
Олигомерли алкоксилоксанлар Ноиноген – мой кислота полиэтиленгликол эфирлар аралашмаси
Сувда –дисперсияланадиган гранула
3 синф
Кимёвий воситалар ва ўғитлар билан бирга қўлланилиб,
ўсимликнинг барг юзасига ёпишувчанлигини ва ўсимлик томонидан тез сўрилишини таъминлайди ҳамда ушбу кимёвий воситалар ва ўғитларнинг таъсирини кучайтиради. Ушбу клей пуркалаётган эритманинг барг юзасида бир текисда тарқалишини таъминлайди, барг юзасида микроскопик плёнка ҳосил қилади. Бу кимёвий воситалар ёки ўғитларнинг ўсимлик барг юзасига ёпишиб, ўсимликка тўлиқ сўрилишига кўмаклашади. Кимёвий воситаларнинг ўсимликларга бўлган зарарли таъсирини камайтиради.
Эритма тортиладиган юзани камайтиргани учун қатлами бир текис бўлади, шу сабабли қўлланган эритма барг юзасидан камроқ оқиб тушади. Натижада ўсимликни ҳимоя қиладиган восита яхшироқ бирикади ва ўсимлик воситани кўпроқ шимиб олади. Шу йўл билан препарат пестицид таъсирини кўпайтиради ва бу хаво қуруқ ёки салқин бўлиб ўсимлик ўсиши секинлашганда ва қўллаган эритма ўсимликни намлаши ёмонлашганда ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
Эслатма: Ҳар қандай пестицид ва ўғитлар билан бирга қўллаш тавсия этилади!
Таъсир доираси ва сарф меъёрлари:
Инсектицид, фунгицид ва гербицидлар билан бирга қўлланилганда – 10 л сувга – 10 мл
Ўғитлар билан бирга қўлланилганда – 10 литр сувга – 5-10 мл